Международный
педагогический портал
Международный педагогический портал (лицензия на осуществление образовательной деятельности №9757-л, свидетельство о регистрации СМИ №ЭЛ ФС 77-65391)
8 (800) 350-54-64
звонок бесплатный
org.komitet@solncesvet.ru
Скидка 42% действует до 25.04
8 (800) 350-54-64
звонок бесплатный
org.komitet@solncesvet.ru
Vk Whatsapp Youtube
Лицензированный образовательный портал (лицензия №9757-л, СМИ №ЭЛ ФС 77-65391)
8 (800) 350-54-64
Название статьи:

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “ҲАЙРАТ УЛ АБРОР” ДОСТОНИДАГИ ИЛМИЙ-ЛИНГВИСТИК МОТИВЛАР | Ахмедова Замира Абдирахмоновна. Работа №209853

Дата публикации:
Автор:
Описание:

Автор: Ахмедова Замира Абдирахмоновна
Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул аброр” асаридаги фалсафий ғоялар, дидактик қоидалар ҳозирги ижтимоий тараққиёт юксалаётган даврда ҳам ўзининг методологик хусусиятлари билан гуманитар йўналишдаги фанлар ривожига муҳим асос бўлиши ҳақида фикр юритилган

Калит сўзлар: этимологик хусусият, новаторлик, контекстуал семантика, социолингвистика, интеграция ва дифференция қоидалари

          “Хамса”нинг биринчи достони – “Ҳайрат ул аброр”да Алишер Навоий зулм ва қабоҳат, жаҳолат, ундаги турли ижтимоий табақаларнинг хатти-ҳаракатларини ҳаққоний тасвирлайди, таҳлил қилади, уларни ўзгартириш, тарбиялаш, кишилар характерини, жамиятни қайси йўл билан етук даражага олиб чиқиш масалаларини қўяди. Шу томонлари билан бу достон маълум даражада Т.Кампанелла (1568-1639)нинг “Қуёш шаҳри”, Т.Мор (1478-1535)нинг “Утопия” асарларини эслатади. Фалсафий – дидактик характердаги бу асар Низомийнингн “Махзун ул-асрор” достони таъсирида ёзилган бўлиб, Навоий дунёқараши бунда ўзининг тўлиқ бадиий содда ифодасини топган.

          Алишер Навоийнинг мазкур асаридаги фалсафий ғоялар, дидактик қоидалар ҳозирги ижтимоий тараққиёт юксалаётган даврда ҳам ўзининг методологик хусусиятлари билан гуманитар йўналишдаги фанлар ривожига муҳим асос бўлмоқда. “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги асосий ғоя фалсафий йўналишдаги тадқиқотлар шаклланишида ўз ҳиссасини қўшаётган бўлса, достонда фойдалангилган тил элемент (унсур)лари эса замонавий тилшуносликнинг назарий асосларини бойитишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

           Алишер Навоийни ўзбек адабий тилининг асосчиси деган хулосаларни берамиз. Унинг асосий новаторлик фаолияти ҳам мазкур гениал асарининг юзага келиши билан боғлиқ масалаларни қамраб олган.

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ “ҲАЙРАТ УЛ АБРОР” ДОСТОНИДАГИ ИЛМИЙ-ЛИНГВИСТИК МОТИВЛАР
Навоий вилоят Навбаҳор туман ХТБ методисти – Ахмедова Замира
Аннотация
Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул аброр” асаридаги фалсафий ғоялар, дидактик қоидалар ҳозирги ижтимоий тараққиёт юксалаётган даврда ҳам ўзининг методологик хусусиятлари билан гуманитар йўналишдаги фанлар ривожига муҳим асос бўлиши ҳақида фикр юритилган
Калит сўзлар: этимологик хусусият, новаторлик, контекстуал семантика, социолингвистика, интеграция ва дифференция қоидалари
“Хамса”нинг биринчи достони – “Ҳайрат ул аброр”да Алишер Навоий зулм ва қабоҳат, жаҳолат, ундаги турли ижтимоий табақаларнинг хатти-ҳаракатларини ҳаққоний тасвирлайди, таҳлил қилади, уларни ўзгартириш, тарбиялаш, кишилар характерини, жамиятни қайси йўл билан етук даражага олиб чиқиш масалаларини қўяди. Шу томонлари билан бу достон маълум даражада Т.Кампанелла (1568-1639)нинг “Қуёш шаҳри”, Т.Мор (1478-1535)нинг “Утопия” асарларини эслатади. Фалсафий – дидактик характердаги бу асар Низомийнингн “Махзун ул-асрор” достони таъсирида ёзилган бўлиб, Навоий дунёқараши бунда ўзининг тўлиқ бадиий содда ифодасини топган.
Алишер Навоийнинг мазкур асаридаги фалсафий ғоялар, дидактик қоидалар ҳозирги ижтимоий тараққиёт юксалаётган даврда ҳам ўзининг методологик хусусиятлари билан гуманитар йўналишдаги фанлар ривожига муҳим асос бўлмоқда. “Ҳайрат ул-аброр” достонидаги асосий ғоя фалсафий йўналишдаги тадқиқотлар шаклланишида ўз ҳиссасини қўшаётган бўлса, достонда фойдалангилган тил элемент (унсур)лари эса замонавий тилшуносликнинг назарий асосларини бойитишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Алишер Навоийни ўзбек адабий тилининг асосчиси деган хулосаларни берамиз. Унинг асосий новаторлик фаолияти ҳам мазкур гениал асарининг юзага келиши билан боғлиқ масалаларни қамраб олган. Илгари туркий тилда асар ёзилмаган бўлса-да, катта эътибор билан буюк адиб “Хамса”сини туркий тилда яратди. Буни тўла асосда айта оламизки, асар туркийда, аниқроғи ўзбек адабий тилида яратилган энг катта лисоний манбалардан ҳисобланади.
Тўғри, Алишер Навоий давригача VIII асрдан бошлаб барча илмий манбалар араб тилида, барча бадиий асарлар форс тилида ёзилар эди. Навоий эса араб ва форс тилларини мукаммал ўрганиб, бу тилларнинг барча лингвистик қонун-қоидаларига эътиборли бўлиб, туркийда йирик асарлар яратди. Араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларнинг маъно оттенкалари ва грамматик қоидаларининг асосий қоидалари ўз мавқеида сақланишига катта эътибор қаратди. Агар ўзлашган тил элементларининг дастлабки хусусиятлари сақланмаса, унда икки тил ўртасида фойдаланилаётган тил элементи ўз маъно ва мазмунини бутунлай йўқотади. Натижада, ҳеч бир илмий назарий асосга эга бўлмаган жумла ва матнлар пайдо бўлади.
Буни ҳисобга олган Алишер Навоий форс ва араб тилларидаги барча элементларнинг дастлабки вариант маъноларини сақлашга ҳаракат қилади.
Масалан:
Фикрати мезон бўлуб “Хамса” санж,
“Хамса”, дема, балки дегил “Панж ганж”.
“Ҳайрат ул аброр” достонидан олинган мазкур парчадаги сўзларнинг этимологик хусусиятларига эътибор қаратадиган бўлсак, фикрат, хамса, мезон, санж, панж, ганж сўзлари араб ва форс тилларидан олинган.
Контекстуал семантика қоидалари бўйича бу сўзлар ўзининг дастлабки варианти маъноларини тўлиқ сақлаган. Чунки бу сўзлар ўзининг дастлабки вариант маъноларини сақламаганда матн мазмуни саёз ёки бутунлай маъносини йўқотган бўлар эди.
“Фикрат” сўзи дастлабки арабча “фикр” сўзининг кўплик маъносини бермоқда. Араб тили бошқа ҳинд-европа тилларидагидек грамматикасида сон категорияси уч хил кўринишда ва мазмунда тавсифланади, яъни: бирлик, иккилик ва кўплик каби кўринишларда. “Фикрат” сўзи эса арабча кўплик сон категориясидаги -ат қўшимчасини олиб, кўплик маъносини бермоқда. Контекстуал семантика талаблари бўйича таҳлил этадиган бўлсак мазкур байтдаги “фикрат” сўзи Низомий Ганжавий Ҳусрав Деҳлавий ва Абдураҳмон Жомийларнинг хамсачилик анъаналари қоидаларини “санж” (Ўлчов) сифатида олганлигига ишора қилмоқда.
Демак, Алишер Навоийдаги бу қоида лингвистиканинг энг асосий қоидаи (тамойили) иқтибос (сноска) олишга асос бўлади. Сноска кўйишни айрим мутахассисларимиз яқинда тилшунослик фани асослаб берган лингвистик қоидалар деган фикрларига қўшилиб бўлмайди. Чунки Алишер Навоий бу байти билан уч хамсашунос адибнинг ишларига эътибор қаратаётгани, бу асарларни мукаммал ўрганганидан дарак беради.
Агар контекстуал семантиканинг мазкур қоидаига эътибор қаратмасак, яъни “фикрат” сўзини бирликда ишлатсак, Алишер Навоийнинг асаридаги катта бир ғояни ўз ўрнида тавсифламаган бўлар эдик. Тўғри, бу лингвистиканинг фақат бир қоидаи, кейингиси эса грамматикадаги сон катеогрияси, унинг матнга мос келиши масаласи ҳам мазкур жумла орқали араб тили грамматикасига мос келишини исботлаб турибди. Ҳаттоки, айрим йирик тилшунос олимларимиз ҳам лингвистик типология фанининг бу қоидага мутлақо эътибор қилмаган ҳолатларга дуч келамиз. Ўзлашма қатламдаги сўзларнинг лингвистиканинг фақат биргина сатҳидаги қоида билан исботлаб, яъни лексикология ёки семантика баҳсида қараб, унинг грамматик сон категорияси қоидасига эътибор қаратилмаса унда маъно мутлақо ўз қонун-қоидасига мос келмай қолади. Юқорида таъкидланганидек лингвистик типология бўйича тадқиқот ўтказган олимларимиз икки ёки ундан кўп тилларни муқояса (қиёслаш) қилганда фақат бир сатҳ билан чегараланади. Бу эса лингвистик тадқиқотнинг ўта саёз бажарилганидан дарак беради.
Тилларни қиёслаш, ўзлашма қатлам қоидаларининг яна бир муҳим томони ижтимоий тилшунослик қоидалари билан боғлиқ масала бу тил конвенцияси, яъни тилларнинг ўзаро қонун-қоидаларини тан олиш қоидасидир. Ўзбек тилшунослигида ижтимоий тилшунослик фан сифатида ҳозирда шаклланган бўлмаса-да, унинг элементлари бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Илгари социолингвистикани тадқиқи фақат шевалар орасидаги интеграция ва дифференция қоидаларини тадқиқ этган. Бу эса лингвистик тадқиқот учун етарли эмас.
Алишер Навоий араб ва туркий тиллардаги бу мутаносибликни қандай изоҳламоқчи? Тил конвенцияси қоидаи араб тилидаги “фикрат” сўзининг кўплик қўшимчаси ўз маъносида қўлланганлигининг ўзи бу конвенция қоидаларининг ядросини ташкил этади. Жаҳон тилшунослигида тан олинган Сепир –Уорф гипотезасидаги тил конвенцияси қоидаларига Алишер Навоий ўз асарларида тўлиқ амал қилган. Бу гипотеза фақат Ғарб тиллари доирасида эмас, балки Шарқ тиллари доирасида ҳам ўз аксини топганлигидан дарак беради.
Демак, тилларни типологик ўрганишда унинг умумсемиологик қоидалари талаблари асосида фақат бир тил сатҳида эмас, балки тил сатҳларининг барчасида комплекс равишда тадқиқ қилишни тақозо этади.
Скачать работу
Пожалуйста, подождите.
x
×