Международный педагогический портал (лицензия на осуществление образовательной деятельности №9757-л, свидетельство о регистрации СМИ ЭЛ № ФС 77 - 88824)
8 (800) 350-54-64
звонок бесплатный
org.komitet@solncesvet.ru
8 (800) 350-54-64
звонок бесплатный
org.komitet@solncesvet.ru
ВКонтакте Whatsapp Youtube
Лицензированный образовательный портал (лицензия №9757-л, СМИ ЭЛ № ФС 77 - 88824)
8 (800) 350-54-64

Публикация авторского материала: «Тил ўргатишда ёшга мос машқ танлашнинг ахамияти». автор Умматалиева Турсуной Абдулхакимовна

Название статьи:

Тил ўргатишда ёшга мос машқ танлашнинг ахамияти. Работа №238075

Дата публикации:
Автор:
Описание:
Работа Умматалиевой Турсуной Абдулхакимовны раскрывает важность выбора возрастных упражнений при обучении иностранным языкам. Актуальна для педагогов и методистов, она показывает, как учитывание возрастных особенностей способствует повышению эффективности языкового обучения, укрепляет интерес и мотивацию учеников, а также способствует их культурному развитию и техническому мастерству. Работа соответствует современным требованиям и научным исследованиям в области педагогики и лингвистики.

Отзывы о статье

Оглавление

Преимущества онлайн-обучения

В статье Умматалиевой Турсуной Абдулхакимовны, опубликованной на педагогическом портале «Солнечный свет», рассматривается ключевая тема – определение эффективных упражнений для обучения детей языку. Автор подчеркивает, что подбор упражнений с учетом возрастных особенностей способствует повышению мотивации и интереса учеников к изучению языка. Особенно важно учитывать индивидуальные особенности каждого ребенка, чтобы педагогическая деятельность была максимально результативной.

Ощущения при выборе упражнений

Выбор правильных упражнений оказывает значительное влияние на восприятие учебного материала детьми. Педагоги отмечают, что адекватно подобранные задания помогают снизить стресс, повысить уверенность учеников и создать благоприятную атмосферу для обучения. Это особенно важно в ранние возрастные периоды, когда формируются первые навыки владения языком.

Методические рекомендации

Авторы советуют адаптировать методики в соответствии с возрастом и уровнем подготовленности учащихся. В их работе используют данные исследований Минпросвещения, показывающих, что 85% педагогов применяют индивидуальные упражнения для повышения эффективности обучения. Важно также учитывать современные тенденции, такие как дифференцированный подход и игровые методики.

Как выбирать упражнения для обучения языку

Работа "Тил ўргатишда ёшга мос машқ танлашнинг ахамияти" подчеркивает, что правильный подбор упражнений — залог успеха. Следующие рекомендации помогут педагогам:

  1. Определить возрастную категорию и уровень владения языком у учеников;
  2. Адаптировать задания под индивидуальные особенности каждого ребенка;
  3. Использовать игровые элементы для повышения интереса;
  4. Обеспечить постепенное усложнение упражнений по мере прогресса учеников;
  5. Обратиться к статистике и опытам коллег для выбора наиболее эффективных упражнений.

Практические советы педагогам

Чтобы повысить результативность обучения, можно использовать следующие практические советы:

  • Поддерживать мотивацию детей через интересные задания;
  • Регулярно анализировать прогресс каждого ученика;
  • Использовать игровые технологии и мультимедийные средства;
  • Обеспечивать обратную связь и поощрение;
  • Постоянно повышать квалификацию и внедрять новые методики.

Заключение

Таким образом, правильный подбор упражнений играет ключевую роль в успешном обучении языкам у детей. Внимание к их возрастным особенностям, мотивации и индивидуальным потребностям помогает педагогам добиваться лучших результатов и делать процесс обучения более увлекательным. Такой подход способствует формированию у студентов устойчивого интереса к предмету и повышает их учебные достижения. Поэтому выбор соответствующих упражнений нельзя недооценивать, ведь именно от этого зависит успех обучения.

Тил ўргатишда ёшга мос машқ танлашнинг ахамияти
1.Бошланғич ва юқори синф ўқувчиларининг ёшига хос хусусиятлари ҳақида
маълумотларга эга бўлиш.
2.Ёшга мос машқларни тўғри танлай олиш.
Чет тилини ўрганиш турли маданиятларга йўл очиб беради. Юқори сифатли тил таълимоти ўқувчиларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини янада ортишига ва оламни англашини чуқурлаштиришга ёрдам беради. Тил ўқитиш ўқувчиларни ўз фикрларини, ғояларини бошқа тилда намоён қила олиши, оғзаки ва ёзма нутқда сўзловчига жавоб қайтаришини таъминлаши керак. Ундан ташқари, тил ўрганиш ўрганувчиларни турли амалий мақсадларда мулоқотни ва буюк адабиёт асарларини оригинал тилда ўқиш имкониятлари билан таъминлаши ва келажакда бошқа чет тиллар ўрганилишига асос бўлиб, ўқувчиларнинг бошқа мамлакатларда ўқиш ва ишлашга тайёрлашга хизмат қилиши керак. Чет тили ўқитувчиси чет тили ўқитиш методикаси ютуқларини пухта ўзлаштириш орқали ўқувчиларнинг тўплаган тил тажрибалари меъёрини аниқ билишга ва уни янада такомиллаштиришга эришиш учун “Ёшга мос машқ танлаш” га ҳам алохида эътибор қаратиши керак. Бунинг учун бошланғич ва юқори синф ўқувчиларига хос хусусиятларни пухта ўрганиш лозим.
Ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари рухшуносларнинг назарий ва эксспериментал тадқиқотларида атрофлича ишлаб чиқилган.
Мелани Виллием тадқиқотларидан:
Инглиз тилини ўргатиш фақатгина тил ўргатишдан кўра кўпроқ нарсаларни қамраб олади. 5 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўрганувчилар билан ишлашда ва уларни ўқитишни режалаштиришда уларни тил ўрганиши билан биргаликда ижтимоий ва ақлий ривожланишларини ҳам эътиборга олиш керак.
Бола ривожланиши ва болаларда 1-ва 2-тилни ривожлантиришда эътиборга олиниши керак бўлган аниқ намуналар ва элементлар мавжуд бўлиб, ўқитишда бу намуна ва элементларни доимо ёдда сақлашимиз керак. Бу глобал ёндашув “бутун бола” тўлиқ шахсни ривожланишини таъминлашни ҳам кафолотлайди.
Боланинг даражасини эътиборга олиб, ўқитишни бошлаш
Бола ўзи билан синф хонага кўплаб маълумотларни олиб киради. Улардаги бор хаёт тажрибалари, ўз дунёларидаги илми, улар аллақачон бир тилни эгаллаганликлари уларни даражасини аниқлашда қўл келади. Улар одатда қувончга тўла ва ўрганишга иштиёқманд бўлади. Ақлий ривожланиш босқичи ривожланишни таъминловчи туртки билан бир қаторда уларни ёшига ҳам боғлиқ.
Болаларнинг ички имкониятлари ва қобилятларини эътибордан четда қолдирганда ва уларга “бўш идиш” дек қаралганда ўқитувчиларда тез-тез кузатиладиган қийинчиликлардан бири юзага келади.
Яна бошқа бир қийинчилик топшириқ ёки машқ болаларни даражасига эмас, балки катталар нуқтаи назаридан танланганда юзага келади. Бу паст ўзлаштирувчи болаларни “эришиб бўлмайдиган” холатга туширади, лекин бу болани топшириқни бажаришга нолойиқлигини кўрсатмайди.
Ўқитувчилар учун энг яхши йўл ўқувчилар билан алоқада бўлиш ва уларни даражаларига мос топшириқлар танлашдир.Ўқувчилар турли қобилятларга эга бўладилар. Гарденер қобилятнинг 7 турини аниқлаган: тил ўрганишга оид, кўришгa, мусиқага, харакатга, шахслар аро ва индивидуалликка оид қобилятлар. Дарс боланинг қобилят кучига қараб режалаштирилиши боланинг дарсдаги иштирокида ва ривожланишида жуда мухим.
Ижтимоий муносабатни ривожлантириш
Ўрганиш – ўзаро муносабат жараёни. Пиажет- “ижтимоий муносабатнинг сифат ва миқдори бола ривожланишида катта ахамиятга эга”, дейди. Вайготскийнинг “Тезроқ ривожланиш худуди” назарияси катталар етакчилигида ёки кучлироқ тенгқурлари билан бирга ишлашда ўзаро муносабат сифатига кўпроқ урғу беради.
Маъно музокараси ва ҳамкорликдаги сухбатни қўллаб қувватлаш
Барча ўрганувчилар маъноли ва қизиқарли сухбатлар учун фақатгина фактлар билан эмас, балки ғоя ва фикрлар билан ишлашга зарурият сезадилар. Коммуникатив тил ўргатишда аутентик материаллар, реал топшириқлар ўқувчиларга фикр алмашишда ва муаммоларни хал этишда бирга ишлашда ва натижага эришишда ҳамкорликдаги сухбат ва маъно музокараси учун имконият беради.
Ўрганиш жараёнида болаларга фаол иштирокчи бўлишга имкон бериш
Ўрганувчиларнинг вазифаси ижтимоий воқеликда ўз шахсий моделини акс эттирадиган маънолар тизимини қуришдир. Бу жараён бола онгида юзага келади, бу ақлий жараён. Аммо бу ижтимоий муносабатлар вазиятида вужудга келади. Бу вазиятлардан ташқарида юзага келишига хеч қандай йўл йўқ. (Halliday)
Ўрганиш фаол, ақлий жараён. Болани тўлишини кутиб турадиган бўш идиш ёки тил ва ғоялар билан ишлайдиган фаол тадқиқотчи деб қарамаслик лозим. Юқорида эслатиб ўтилганидек, болалар синфхонага ўзлари билан янгилик учун қурилиш бўлаги сифатида фойдалана оладиган кўпгина маълумотлар билан киради. Болалар ўрганиш жараёнида ақлий фаол иштирокчи бўлиш учун қийинчиликлар ва тахликаларга дуч келишга тўғри келади. Қийинчиликларга, тахликаларга дуч келмаган ўрганувчилар хеч қачон мустақил бўла олмайдилар ва бундай холларда ривожланишда муваффаққиятсизликка учрайдилар, истакларини амалга ошира олмайдиган бўлиб қоладилар.
Аниқ, таниш контекстда маъноли ва мақсадли режа
Биринчи тилни ўрганишда болалар вазият танламайдилар. Инглиз тилини ўрганишда эса уларга муносабат мақсадли ва тушунарли бўлиши учун аниқ таниш вазиятларда ишлашга тўғри келади. Улар нима учун буни ўрганаётганликлари ва уларга қандай ахамияти борлигига жавоб тариқасида билишлари зарур. Бу яна ўқитувчидан болаларнинг даражаси (қизиқишлари ва тушунчалари)ни эътиборга олиб мавзу танлаш қобилятини талаб қилади.
Ўрганувчиларга кўпроқ мустақил бўлишда ёрдам бериш
Ўрганиш жараёни ўқитувчига боғлиқлиги бу табиий хол. Агар ўрганувчилар ўрганиш жараёнида фаол иштирокчи бўлишса, ўз тушунчаларини ярата олишса, машқлар уларни мустақиллигини янада ўстиришга асос бўлишини инобатга олиш мухимдир.
Қўллаб-қувватловчи, қўрқитмай, завқли ўрганиш мухитини ривожлантириш
Муваффақиятли ўрганиш учун ўрганувчилар ўзларини хотиржам хис қилиши, параметр аниқ бўлиши, ўрганиш завқли бўлиши зарур. Синфхонада ижобий мухитни яратувчи омиллар: қийинчилик ва тахликаларда қўллаб-қувватланиш, мавзулар қизиқарли бўлиши, машқлар маъноли ва мақсадли бўлиши, ўрни келганда мақтов билан рағбатлантириш, интизом қатъий, барқарор ва адолатли бўлиши керак. Синфхонадаги ўрганиш мухитини ижобий натижаси бўлиши билан бирга бу ёндошув ўқувчиларни бир-бирларига ва синфдан ташқаридагиларга нисбатан сабрли бўлишни ҳам таъминлайди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ёшга мос машқ танлашда, бир томондан, чет тилини ўқитиш хусусияти ҳисобга олинса, иккинчи томондан, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига эътибор бериш керак.
Бошланғич ва юқори синф ўқувчиларига хос хусусиятлар
Бошланғич синф:
-илк давр ўрганувчиларга мос маромда кўпроқ вақт талаб қилади;
-ижодкорликни ошириш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши, хатолар-ўрганиш жараёнини ўзига хос қисми ҳисобланади;
-самарали омиллардан фойдаланиш, чет тилини ўрганишга бўлган ижобий муносабатларни ўрнатишни мухимлиги;
-диққатни тарқоқлиги;
-алохида дарсликка заруриятни йўқлиги;
-мавзуга асосланган ўқув дастур;
-структура ва функцияларни айланма изчиллиги;
-намуналарни такрорлашни етарлилиги, батафсил грамматик кўрсатмаларга
эхтиёжнинг йўқлиги;
Юқори синф:
-юкланган тил ўқув режаси сабабли вақт чегараланганлиги;
-мақсаднинг аниқликка йўналтирилганлиги;
-ўзига ишончни мавжудлиги, эгоизмни болаларча танқидий эмаслиги;
-материал етарли даражада қизиқарли бўлмасада диққатни узоқ вақт жамлай олиш;
-дарсликка асосланган машқларга эхтиёжнинг мавжудлиги;
-тилга асосланган ўқув дастурга эхтиёжнинг мавжудлиги;
-структура ва функцияларни тўғри кетма-кетлиги;
-қисқартирилган матнларни тушуна олиш қобиляти;
Ўқувчиларнинг ёш ва шахс хусусиятларини, яъни тафаккур, хотира диққат, идрок, фаолият жихатларини хисобга олиб, ўқитувчи чет тили ўргатишда уларга фарқли ёндашиш керак.
Бошланғич синф ўқувчилари чет тили ўрганишни катта қизиқиш билан кутиб оладилар. Ўқитувчига тақлидан ўрганишни, ашула, шеър ва ўйинларни ёқтиришади. Дарсларда шеър, ашула, ўйинлардан фойдаланиш самарали бўлиб, бунда ўқувчиларнинг коммуникатив кўникмалари ривожланади. Бу даврда ўқувчиларга чет тилида гапириш ва тинглаб тушуниш малакалари билан биргаликда ёзиш ва ўқиш кўникмаларини ўзлаштиришга сезиларли вақт ва куч сарфланади ва ўқув режасида нисбатан кўпроқ вақт ажратилади. Бошланғич синф ўқувчиларининг тез чарчаши, диққатининг ихтиёрсизлиги, эслаб қолиш даражаси хали етарли даражада ривожланмаганлиги уларнинг ёш ва психологик хусусиятларига хосдир. Чет тилини ўргатишнинг бошланғич даврида дарсда турли рақс харакатларидан иборат бўлган жисмоний машқлардан, ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Бунда ўқувчилар олдига харакатнинг ёки предметнинг номини эслаб қолиш мақсади қўйилиши керак. Бунда ўқувчилар ўзларини эркин тутишлари, ўқитувчи билан бирга дарсни қизиқарли ўтишига харакат қилишлари керак, чунки ўқувчиларнинг инглиз тилида мулоқот қилишга тайёрлиги ва буни хохлашлиги бошланғич синф ўқувчиларининг чет тилида мулоқот қилишини шакллантиради. Бу эса чет тилини эшитиш, гапириш, ўқиш ёки ёзиш каби асосий таълим шакллари ёрдамида эмас, балки ўқитувчи билан, бир-бирлари билан фаол ва жонли мулоқот орқали эришиш имкониятини беради. Ўқувчиларни чет тилини ўргатишга қизиқтириш учун шундай ўқув жараёнини ташкил этиш керакки, бу ўқувчиларда юқори мотивацияни ва дарсларда фаолликни таъминлаши зарур.
Юқори синф чет тилида нутқ, кўникма ва малакани ўстириш палласи саналади, бу пайтда чет тилига қизиқишнинг сўниши холлари ҳам учраб туради. Тил материалини ўрганишда онглиликка эътибор кучаяди. Ўқишнинг малака сифатида мавқейи ўзгаради, у асосий амалий мақсад даражасига чиқа бошлайди. Берилган материалдан фойдали ахборот олишга эътибор ошади.
Қайси машқни танлаган бўлардингиз?
Драмалаштириш
Ўқувчилар кичкина балиқ хикоясини драмалаштиради. Иккита ўқувчи катта илонбалиқ ва кичкина балиқ қисмларини оладилар. Бир нечта ўқувчи дарёдаги бошқа балиқлар ролини ижро этади, бошқалари ҳаракатлар ва калит фразалардан фойдаланиб, хикояни айтишда ўқитувчига жўр бўладилар. Улар бирор нарсадан дарё тасвирини тайёрлайдилар. Кичкина балиқ рангсизлиги учун хеч кимга қўшилмай, дарё четларида ёлғиз юради. Бир куни у илонбалиқдан рангли бўлишга ёрдам беришини сўрайди, илонбалиқ бир кун юзи учун, бир кун сузғичлари учун, бир кун танаси учун, бир кун думи учун ранг беради. Кичкина балиқ лаблари учун ранг сўраганда илонбалиқ рози бўлмайди, чунки балиқча “илтимос” сўзини унутиб қўяди.У илонбалиқ ёрдамида рангларга кираётганида бошқа болалар рангларни ёпиштиришда унга ёрдам берадилар.
Ўқинг ва фарқларни топинг.
Ўқитувчи ўқувчилар ёрдамида хикоядаги кичкина балиқ тасвирини доскага ёзади. Болалар унга ном берадилар. У ўқувчилар ёрдамида тасвирга мос тушадиган расмни чизади ва бўяйди. Масалан:
Балиқнинг номи Гогл айс.
Унинг қизил танаси ва сиёхранг юзи бор.
Унинг оловранг думи ва яшил сузғичлари бор. Унинг лаблари оқ.
Кейин ўқитувчи ҳикояни овоз чиқариб, айрим жойларини хато билан ўқийди.(Масалан: исмини, рангларини ўзгартириб). Ўқувчилар хатони топишганда қўл кўтариб, тўғрилашлари керак.
Юқоридаги иккита машқ мухокама қилинганда биринчи машқ тил ўрганиш учун жуда фойдали эмас деб топилди. Чунки бу машқ барча ўқувчиларни иштирокини ва тил кўникмаларини қамраб ололмайди.
Иккинчи машқ тил ўргатиш учун жуда фойдали. Чунки тил кўникмалари (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш кўникмаларини) ривожлантиришга мўлжалланган ва барча ўқувчилар иштирокини қамраб олади.
Хулоса шуки, ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда синфхонада тил ўргатиш учун ижобий мухитни яратишни, ўқувчиларнинг ёш ва шахс хусусиятларини ва тил кўникмаларини ривожлантиришни эътиборга олиши керак. Шунда дарс учун қўйилган мақсадга эришилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
From Teaching Languages to Young Learners Cameron 2001 CUPp8-10
From Teaching Languages to Young Learners Cameron 2001 CUP p2-4
Pinter A., 2011 Children Learning Second Languages. Basingstoke: Palgrave MacmillanScott, W.A. & Ytreberg, L.H., 2004 Teaching English to Children. Harlow: LongmanReilly, V. & Ward, S. M., 1997 Very Young Learners. Oxford. Oxford University Press.
Скачать работу
Пожалуйста, подождите.
x
×